10 Феврал 2026 йил 308

Сергели тумани маҳаллаларида сайёр қабуллар

Президентимиз томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини тинглаш мақсадида Сергели туман прокурори Ў.Дўланов ва туман ИИО ФМБ бошлиғи Б.Анваровлар мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида тумандаги қатор маҳаллаларга ташриф буюришди. Хусусан, “Янги Сергели” маҳалласида олиб борилган ўрганиш ишларида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг ижроси, профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти, мазкур маҳаллада қурилаётган кўп қаватли уйларда ишлаётган ишчиларнинг шароитлари билан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. "Кенг-макон" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулга ташриф буюрган 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, улардан 5 нафарининг муаммолари жойида ҳал қилинди. 4 та мурожаатнинг ижроси назоратга олиниб, 6 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсиялар берилди. "Жўн ариқ" маҳалласидаги сайёр қабулда 18 нафар фуқаро қатнашди. 6 нафарининг муаммолари жойида ҳал этилди. 5 нафариники назоратга олинди, 7 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. "Дарёбўйи" маҳалласидаги сайёр қабулда 10 нафар фуқаро қабул қилиниб, 4 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 4 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 2 тасининг ижроси назоратга олинди. "Қурувчилар" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулга ташриф буюрган 12 нафар фуқаронинг 6 нафариники жойида ҳал этилди, 4 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, 2 фуқарога ҳуқуқий тавсия берилди. 2 нафар ёшнинг муаммоли масалалари ўрганилиб, жойида ҳал этилди. "Қипчоқ" маҳалласида 14 нафар фуқаронинг мурожаатларини ўрганиш чоғида 7 таси жойида ҳал этилди, 3 таси назоратга олинди, 4 таси бўйича ҳуқуқий тавсия берилди. Шунингдек, 2 нафар ёшнинг муаммоси жойида ҳал этилди. “Саховат” маҳалласида маҳалла “еттилиги” ҳамда профилактика инспекторлари фаолияти билан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилганидан сўнг ўтказилган сайёр қабулда 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. 8 та мурожаат ижобий ҳал этилди. 4 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсиялар берилиб, 3 тасининг ижроси назоратга олинди. Булардан ташқари 2 нафар мурожаат қилган ёшларнинг муаммоси ижобий ҳал этилди. Бу каби аҳоли билан яқин ва ўзаро ишончли алоқада бўлиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тадбирлар пойтахтнинг барча туман ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда масъуллари томонидан амалга оширилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech