3 Март 2022 йил 1876

Сергели туманида гиёвандлик воситаларини сотиш мақсадида сақлаган шахс аниқланди

Сергели тумани 24 февраль куни соат 02:00 ларда аэропорт яқинидаги автотураргоҳда, ўзининг ҳатти-ҳаракати билан шубҳа уйғотган 27 ёшли фуқаро Баҳодир К.га тегишли автомашина ҳолислар иштирокида текширилганда, автомашина ичида “жигар” рангли мумсимон модда ҳамда бир дона ўлчов тарозиси борлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика марказанинг ҳулосасига кўра, ушбу модда “гашиш”лиги аниқланиб, умумий оғирлиги 54,61 граммга тенглиги маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) жиноят иши қўзғатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech