17 Сентябр 2025 йил 355

Саёҳат – дилга роҳат

Юртимизда иқтисодиёт, маданият, маънавият, спортни кенг омма орасида ривожлантириш қаторида бой тарихий меросимиз, асори-атиқаларимизни ўрганишга ҳам катта эътибор берилмоқда. Президентимиз томонидан шу йилнинг 15 майида “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали тизимнинг иқтисодиётга бўлган ўрни ва аҳамиятини ошириш тўғрисида” қабул қилган Фармонига асосан жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” номи билан ички туризмни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланган. Мазкур Фармон ҳамда республика ИИВнинг кўрсатмасига асосан Тошкент шаҳар ички ишлар ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўҳна Бухоро шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкиллаштирилди. 50 нафар пойтахт ИИББ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қадим шаҳарнинг бой мероси, масжиду миноралари, меъморий ёдгорликлари билан яқиндан танишдилар. Қадимий шаҳарга ташриф сайёҳларда катта таъсурот қолдирди. Мазмунли ва қизиқарли саёҳат ходимларни хизматга бўлган муносабатлари, меҳнат самарадорлигини оширишга рағбатлантириш, тарихимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, маданий ҳордиқ олиш билан бирга оилавий ришталарни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шак-шубҳасиз.

Барча янгиликлар

Text to speech