6 Июн 2025 йил 407

Самарқандлик ёш ходимларнинг пойтахт ИИББ музейига ташрифи

Ички ишлар органлари ўз шонли тарихига эга. Мазкур хизмат таркиб топганидан то шу кунгача бўлган шакллланиши, давр ўзгаришлари, воқеалар силсиласидан ҳикоя қилувчи асори-атиқаларни ўрганиш орқали ёшларда ватанпарварлик, халқпарварлик, инсонпарварлик, фидоийлик туйғуларини юксалтиришда музейларнинг шу жумладан, ички ишлар органлари қошида фаолият юритаётган музейларнинг аҳамияти беқиёс. Ёшларнинг тарихимизни билишлари, ўз аждодларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлари ўз келажакларини яратишлари учун мустаҳкам пойдевордир. Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг фармойишига асосан “Ёшлар ойлиги” ўтказиб келинмоқда.
Мазкур ойлик доирасида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизмат ходимларидан иборат 50 нафар ёш ходимлар Тошкент шаҳар ИИББ бошқармаси қошида фаолият юритаётган “Шон-шараф” музейига ташриф буюришди. Улар пойтахт ички ишлар органлари томонидан ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, юрт-халқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида узоқ ўтмишда олиб борилган ишлар ҳамда жиноятчиликка қарши курашда жонларини фидо қилган ходимларнинг жасорат ва мардликлари тўғрисида атрофлича маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ходимлар хусусан, ёш кадрларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ва истиқболли режалар билан ҳам таништирилди. Самарқандлик ёш ходимларда музей экспонатлари, фото ва кўргазмали қуроллар, тарихий маълумотлар катта тассурот қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech