13 Май 2025 йил 1372

Сайёр қабул натижалари

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг 11 май куни Юнусобод туманида жойлашган “UzExpo Markazi” биносида ўтказилди. Унда 40 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 40 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 11 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 1 таси бўйича малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 28 та мурожаатда келтирилган сабаб ва важларни мазмунан кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб қилгани туфайли уларнинг ижро муддати белгиланиб, назоратга олинди. 40 мурожаатларнинг 10 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари юритилиши, 7 таси мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, 11 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш, 1 таси йўлларда транспорт оқимини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни ташкил этди. пробация ҳисобида турган фуқароларни муддатдан олдин жазодан озод қилиш масалалари билан боғлиқ 11 та мурожаат атрофлича ўрганилиб, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳамда ўтказилган суҳбатлар натижасида Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинишди. Шартли озод қилинган шахслар оиласи бағрига қайтиш имкони туғилганидан хурсандликларини изҳор этиб, ишонч учун миннатдорлик билдирдилар.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларни жойида ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Юнусобод туманида жойлашган профессионал бошқарув компаниялардан бирига ташриф буюрди. Ўрганиш жараёнида аниқланишича, ушбу бошқарув компанияси томонидан маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида 100 та кузатув камералари, 60 та ташвиш тугмалари, 75 та домофонлар ўрнатилган. Мазкур чора-тадбирлар Президентимиз томонидан қабул қилинган ПҚ-1 сонли қарорнинг жойларда ижро этилаётганлигидан далолат беради.

Шундан сўнг бош бошқарма бошлиғи ҳамда бошқа масъуллар ички ишлар органларининг фахрийлари уйига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Ҳозирда нафақада бўлишига қарамай, ҳалигача шогирдларига йўл-йўриқ кўрсатаётган, ўзларининг кўп йиллик тажрибаси билан бўлишаётган бу каби фахрийларимиз доимо эъзозда.

Барча янгиликлар

Text to speech