20 Декабр 2025 йил 40

Сайёр қабул

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири муносабати билан Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник М.М.Вафоевнинг навбатдаги Сайёр қабули ўтказилди.

Халқимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, борасида сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, айниқса, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Қабулда Пробация хизмати ҳисобида турган маҳкумларнинг ҳам мурожаатлари эшитилиб, улар томонидан кўтарилган масалалар кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида турли масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу масалалардан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 4 таси бўйича тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech