10 Май 2025 йил 1184

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ўз томирига иньекция йўли билан модда юборгани (укол) акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, ҳолатга аниқлик киритилди.
Жорий йилнинг 9 май куни тахмнан соат 17.00 ларда 1979 йилда туғилган Б.Г. Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалардан бирида ўз томирига инъекция йўли билан суюқлик моддасини юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз t.me/stopnarko_bot телеграм боти орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech