22 Ноябр 2022 йил 398

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда, жиноят иши терговидан норозилигини билдирган фуқаронинг видеоси тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро Акбар Ж. ариза билан мурожаат қилиб, таниши Азиз Қ. унга мой ишлаб чиқариш бизнесини йўлга қўйишни, бундан катта даромад олишни айтиб, жами 70.000 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини олганини, бироқ шу кунгача берган ваъдасини тўлиқ бажармасдан пулларини қайтариб бермаганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ("Фирибгарлик") билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнида процесс иштирокчиларининг барча важлари тўлиқ текширилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул килиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech