22 Ноябр 2022 йил 420

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ўқув хонасида ўқитувчи томонидан ўқувчига куч ишлатилганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактаблардан бирида 5-синф ўқувчилари учун ўтилаётган дарс жараёнида ўқитувчи 1989 йилда туғилган А.Н. ўқувчиларга қўпол муомалада бўлиб, қўлини қайириб қулоғидан тортган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

Барча янгиликлар

Text to speech