21 Май 2022 йил 1243

Расмий муносабат

Интернет тармоғида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс этган “Ҳаёт бермаса таълим... (16+)” номли видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Яшнобод туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг 3 нафар ўқувчиси билан боғлиқ ҳолат, жорий йилнинг 17 май куни соат 18:00 атрофида “Авиасозлар-4” мавзесида содир бўлиб, масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолмади. Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳудудий профилактика инспекторлари ва вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологлари томонидан мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан учрашув ташкил этилиб, улар билан бундай ҳолатлар такрорланмаслиги бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўқувчиларнинг ота-оналари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech