8 Сентябр 2022 йил 990

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқарони қўлга олиш жараёни акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни тахминан соат 15.00 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида турган Damas русумли давлат рақами 01 196 DGA бўлган автомашина ҳайдовчиси 1997 йилда туғилган Ш.С. ўзини шубҳали тутган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ППХ инспекторлари фуқарони ноқонуний равишда психотроп моддалар сақлашда гумонлаб олдига келганида, фуқаро ўзининг автомашинасида қочиб кетган. Ходимлар хизмат машинасида унинг кетидан кузатиб боришган. Қоратош кўчасидаги тирбандликда Damas русумли автомашина тўхтаганлигидан фойдаланиб, ходимлар ҳайдовчи Ш.С.ни олдига борганида у ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг ППХ инспекторлари фуқарони яқин орадаги ИИБга олиб боришган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг қилмишига қонуний баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech