27 Август 2022 йил 1002

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар Амир Темур ҳиёбонида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 20.30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Ўзбекистон овози кўчасидаги автоювиш шаҳобчаси олдида фуқаролар 2003 йилда туғилган Т.Т. ва вояга етмаган 2006 йилда туғилган А.А. ўзаро оғзаки жанжаллашган. Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech