19 Июл 2022 йил 1143

Расмий муносабат

Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича, Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари текширув ўтказдилар ҳамда ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди.
Ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 28 август куни соат 11:30 ларда Миробод тумани, Кичик халқа йўли кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчилар – хусусий клиникага тегишли тез-тиббий ёрдам автомашинасини бошқарган 29 ёшли Нурулла А. ва «78»-йўналишда қатновчи автобусни бошқарган 55 ёшли Баҳодир Р.лар бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
Аниқланишича, Нурулла жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан автобус ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, 55 ёшли Баҳодирга енгил тан жароҳати етказилганлиги маълум бўлган. Нуриллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 1-қисми (Безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жабрланувчининг аризасига кўра, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят иши тугатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech