9 Феврал 2026 йил 73

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Учтепа тумани, Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида, 2001 йилда туғилган “Isuzu” русумли юк автомашина ҳайдовчиси Н.А. (йўловчиси 2005 йилда туғилган Х.Н.) ҳамда фуқаролар: 1993 йилда туғилган С.С., 1990 йилда туғилган О.С., 2006 йилда туғилган С.А., 2008 йилда туғилган А.А. тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал вақтида юк автомашинасининг йўловчиси Х.Н. темир жисм билан фуқаро О.С. нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech