Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 22 март куни Чилонзор туманида жойлашган кўнгилочар масканларининг бирида, 1998 йилда туғилган А.Ш., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, устки кийимини ечган ҳолатда ҳаракатланиб жамоат тартибини бузган. Бу ҳаракатлари билан А.Ш. фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”), 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.