16 Январ 2026 йил 2065

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар аёл ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
 
Жорий йилнинг 15 январь куни тахминан соат 23.55 ларда Миробод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бирининг олдида, 2000 йилда туғилган М.Н. ҳамда 1992 йилда туғилган И.Г. тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
 
Rasmiy sahifalarimizda bizni kuzatib boring!

Барча янгиликлар

Text to speech