10 Март 2026 йил 84

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқарони ураётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 9 март куни тахминан соат 18.00 ларда, Яккасарой тумани, Шота Рутавели кўчасида, 1990 йилда туғилган К.И. ўзининг таниши 1969 йилда туғилган Б.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Ҳодиса натижасида жабрланувчи Б.А. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи К.И. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech