Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилаётганлик ҳолати акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар маълум бўлди.
Жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида, 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган ҳолда уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан М.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.