Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 25 январь куни тахминан соат 17.30 ларда Юнусобод тумани, Олой бозори берк кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлиси, 1976 йилда туғилган Б.А. ҳамда 1992 йилда туғилган С.П. ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган. Ҳодиса жараёнида фуқаро С.П. ўзининг “Captiva” русумли автомашинасини бошқариш вақтида йўл четида турган “Malibu” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.