Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс аёл кишига уятсиз ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 18.50 ларда номаълум шахс Учтепа тумани Лутфий кўчасида бўла туриб 1996 йилда туғилган Л.Қ. га нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этган ва воқеа жойидан кетиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахснинг шахсни аниқланган: у 1993 йилда туғилган В.Андрей бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахснинг ножўя хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз: 71-231-95-20 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.