Жорий йилнинг 26 март куни соат тахминан 12:15 ларда 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Р. Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан жанжаллашиб кетиши оқибатида, бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Н 014 FC бўлган Tracker русумли автомашинада М.Ф. ва унинг танишларини устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.
Фуқаро М.Ф. ва унинг таниши Д.Қ.лар енгил турдаги турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.