Ижтимоий тармоқларда эркак киши қизни юзига пақилдоқ (хлопушка) отгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 17 июль куни тахминан соат 02.00 ларда Яшнобод туманидаги тунги клубларнинг бирида, 1980 йилда туғилган А.Р, шу клубнинг ишчиси 2000 йилда туғилган М.К. нинг юз қисмига пақилдоқ (хлопушка) отган. Натижада фуқаро “кўз олмаси оғир даражали контузияси, юқори қовоқ, бурун юзаси ва пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда шилинган жароҳати” ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратига олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.