Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс фуқаролардан қуролни харид қилиш бўйича мурожаати акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 14 февраль куни Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида, 2006 йилда туғилган, руҳий носоғлом С.М. фуқароларга ўзининг уяли телефонидан қурол расмини кўрсатиб, уни қаердан харид қилиш ҳақида сўраган. Шундан сўнг воқеа жойидан кетиб қолганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув текширув ўтказилди. Текширув жараёнида ушбу фуқаро руҳий-асаб касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.