Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 9 июль куни тахминан соат 23.50 ларда Олмазор тумани, Қорақамиш даҳасида жойлашган кафеларнинг бирида 1989 йилда туғилган, шу кафе ходими Н.Ш ва мижоз 1992 йилда туғилган К.С лар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай оғзаки тортишиб қолганликлари натижасида томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ҳамда 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.