20 Июн 2025 йил 381

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 19 июнь куни тахминан соат 22.30 ларда Янгиҳаёт тумани, Ўзар кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида 2003 йилда туғилган А.Қ, 1999 йилда туғилган А.Ж., 2000 йилда туғилган Н.И. ва 2003 йилда туғилган Л.С. лар оғзаки тортишиб қолганликлари натижасида томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганликлари аниқланган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech