22 Декабр 2025 йил 38

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда икки нафар ҳайдовчи ва уларнинг йўловчилари ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 23:30 ларда Чилонзор тумани, КҲАЙ кўчасида давлат рақам белгиси 01 К 122 VC бўлган Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси - 2002 йилда туғилган А.А. (йўловчилари: 2001 йилда туғилган Р.У. ва 1988 йилда туғилган С.Ж.) ҳамда давлат рақам белгиси 50 Е 942 FB бўлган Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси - 2000 йилда туғилган А.А. (йўловчилари: 1999 йилда туғилганлар Ш.А., С.Н. ва Б.С.) лар йўл талашишган. Сўнг йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузишган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган фуқаролар аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланиш маданиятига риоя этинг!

Барча янгиликлар

Text to speech