5 Июл 2025 йил 1661

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 2 июль куни фуқаролар (1998 йилда туғилган А.Ф., 2005 йилда туғилган О.Ш., 2006 йилда туғилган М.И. ва 2006 йилда туғилган М.У.) Яшнобод туманидаги маҳаллалардан бирида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз t.me/stopnarko_bot телеграм боти орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech