16 Январ 2026 йил 2141

РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси ва 168-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда Taftish.uz ОАВси ходимлари 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Хамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998 йилда туғилган Дилшод Нишоновлар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда уларнинг қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси ҳамда 244 ⁶ - моддасида кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Taftish.uz ОАВси ёпилганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб, ушбу нашр кундалик фаолиятини давом эттирмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Барча янгиликлар

Text to speech