Учтепа туман Маданият саройида туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухторов, туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Бахрамов, туман Солиқ бўлими бошлиғи Г.Дусмухамедовлар иштирокида ўқувчи-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган масалалар, таълим, ҳуқуқий маданият, бандлик, тадбиркорлик ва ёшлар сиёсатига оид муҳим мавзулар муҳокама қилинди.
Раҳбарлар томонидан ёшларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Мазкур учрашув ёшлар билан бевосита мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва келгусида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилди.