12 Сентябр 2025 йил 551

"Раҳбар ва ёшлар учрашуви"

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашлари учун муносиб шароит яратиш – давлатимиз сиёсатида устувор йўналиш ҳисобланади. Шу мақсадда жойларда мутасадди раҳбарлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва таълим муассасалари ўртасида турли мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, Юнусобод тумани ИИО ФМБ раҳбарияти Тошкент давлат архитектура-қурилиш институтида таҳсил олаётган 150 нафар талаба ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва турли салбий иллатларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усуллари, осон пул топаман деб гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг домига тушиб қолмаслик, ёмон иллатларга қарши биргаликда курашиш, атрофда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаслик ҳақида фикр алмашилди.

Ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, турли ёт ғоя ва таъсирларга қарши маънавий иммунитетини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, кибержиноятчилар тузоғига тушиб қолмаслик, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган вируслардан эҳтиёт бўлишликлари, банк карталари билан амалиёт бажарганда ҳушёр туришлари, шахсий маълумотларни ҳечкимга бермасликлари тушунтирилди.

Учрашув давомида талабалар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди

Барча янгиликлар

Text to speech