Пойтахтимиз ҳудудида хавфсиз ва барқарор муҳитни таъминлаш, жиноий хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш орқали тинчлик-хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг миқёсли тезкор-профилактик тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.
Шаҳримизда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар ушланди. 2000 йилда туғилган М. телефони холислар иштирокида текширилганда, 2025 йил май ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар қонунга хилоф равишда 18 016 USDT криптовалюта айланмаси амалга оширилгани аниқланди.
Дастлабки суриштирувлар давомида Ҳасан унга яқин таниш бўлган 1987 йилда туғилган Д.Снежананинг уйидаги сейфда гиёҳвандлик моддаси сақлаётганини маълум қилди. Аёлнинг уйида сақланаётган сейф холислар иштирокида очилиб, кўздан кечирилганда, унинг ичида 2 дона махсус тарози, махсус магнитлар ҳамда оқ полиэтилен пакетга солинган оқ рангли, кукунсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”), 278-прим 8 (“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш”), 243 (“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш”) моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирги кунда ноқонуний равишда гиёҳванд ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётган бу каби гуруҳ аъзоларини аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.