Профилактика куни муносабати билан ўқув семинари ташкил этилди
Профилактика куни муносабати ҳамда Администрация раҳбарияти топшириғига кўра, 2026-йил 15-январь куни Учтепа тумани маданият саройида 05.01.2025-йилдаги ПҚ–1 сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла еттилиги аъзолари, корхона ва ташкилот раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур семинарни Учтепа тумани ҳокими Б. Мамаджанов, туман прокурори С. Мухторов ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи А. Бахрамовлар очиб беришди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори, подполковник Махсадов Махсатулло Исматович, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети доценти, подполковник Иргашев Дилмурод Икромовичлар иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.