12 Январ 2026 йил 1056

Раҳбар ва ёшлар учрашувлари давом этмоқда

Мирзо Улуғбек туманида оталиққа олинган ҳамда ишсиз ёшларни муаммоларини ўрганиш, улар билан мунтазам алоқада бўлиб бориш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашувлари” ташкил этиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида Мирзо Улуғбек туманида 246 нафар оталиққа олинган ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлар ўтказилмоқда. Жараёнларда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИО ФМБ, туман ФВБ, Миллий гвардия ва бошқа бир қатор ташкилот раҳбарлари бевосита ёшлар мурожаатини тингламоқда.

Учрашувлардан асосий мақсад уларнинг муаммоларини ўрганиш, таклифларини эшитиш, ишга жойлашиш истагида бўлган ёшларни ишга жойлаштириш орқали эртанги кунга бўлган ишончини оширишдан иборат.

Барча янгиликлар

Text to speech