18 Апрел 2025 йил 823

Пойтахтимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Бугунги кунга келиб табиат тозалиги, яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш энг долзарб масалага айланди. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, глобал исиш табиий мувозанатга ҳамда одамлар соғлиғига зарар етказмоқда. Юртимизда буни олдини олиш мақсадида, атроф-муҳитни асраш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси чинаккам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йили баҳор ва куз ойларида дарахт кўчатларини экиш анъанага айланди. Бугун ҳам лойиҳа доирасида Бектемир туманида 1500 га яқин дарахт кўчатлари экилди. Мазкур майдон 4 гектардан иборат бўлиб, у ерга чинор, эман, клён, каталпа ва сафора каби 10 хилга яқин дарахт кўчатлари ўтказилди.
Мазкур экологик тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пойтахт ИИББ ва прокуратураси, Миллий гвардия, маҳалла фуқаролари, бошқа идора ҳамда ташкилотларнинг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.

Ушбу ташаббус нафақат атроф-муҳитни асраш, балки шаҳримиз аҳолиси учун қулай ва гўзал яшаш муҳитини яратишга қаратилган. Бу каби экологик тадбирлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech