25 Май 2022 йил 1796

Пойтахтдаги «Нурли маскан» таълим муассасасида сўнгги қўнғироқ янгради

Пойтахтимизда жойлашган 77-sonli “Nurli maskan” ихтисослаштирилган мактаб-интернатда сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Маълумки, давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан мамлакатимиздаги бу каби ихтисослаштирилган мактаб интернатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарамоғига олинган. Тантанали маросимда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи иштирок этиб битирувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Сўнгги қўнғироқ" муносабати билан уларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Самимий қутлов ва эзгу тилаклардан сўнг мазкур даргоҳда таълим олиб умрининг беғубор даврини ўтказган 43 нафар ўғил-қиз мактаб билан, устозлари билан хайрлашдилар.
Маросимда ўз иқтидори ва салоҳияти билан кўплаб танлов ҳамда мусобақаларда иштирок этиб мактаб номини улуғлаган бир гуруҳ битирувчиларга ва бошқа ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан эсдалик совғалари топширилди. Болалар томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирни янада шукуҳли ўтишига сабаб бўлди.  

Барча янгиликлар

Text to speech