6 Декабр 2023 йил 921

Пойтахтда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари давом этмоқда

    Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланувчи бир қатор шахслар аниқланди. Жумладан, 

      Сергели туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган Саидметов Хуснитдин Мирзакаримовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 500 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

       Шунингдек, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган Ахунов Илёс Икромовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 1 грамм “гашиш”, 1 грамм “марихуана”,  1 грамм “кўкнор бошоғи” гиёҳвандлик воситалари, бир дона электрон тарози ва икки дона гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идишлар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

       Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган Авлиаханов Азизхон Камаловичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 0,05 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

      Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 2002 йилда туғилган Жураев Бекзод Бахтиёр ўғли бошқарувидаги ЛАСЕТТИ русумли, давлат рақам белгиси 01 Н 396 GC бўлган тўхтатилиб, холислар иштирокида ўтказилган 0,05 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.  

       Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

        Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг ноқонуний гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлиги ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech