Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва бош прокурори томонидан пойтахтда «Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирларини ўтказиш юзасидан Қўшма фармойиш имзоланган.
Долзарб қирқ кунлик доирасида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, прокуратура, Миллий гвардия масъуллари ҳамкорликда фаолият олиб бориб, халқимиз тинчлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни яхшилаш ва ижтимоий профилактикани кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан Чилонзор туманида долзарб қирқ кунлик юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича тунги йўриқнома ўтказилди. Йўриқномада ички ишлар органлари, прокуратура, Миллий гвардия ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этди. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳар бир хизматга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.