“Пойтахт намунаси”. Мақсад – жиноятчиликни жиловлаш
Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш борасида “пойтахт намунаси”ни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Унда ҳоким маҳалла еттилиги аъзоларини масъулиятини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳалланинг роли муҳим аҳамият касб этишини, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳудудни тўлиқ назоратга олиш, бунда “Face ID” камералари ўрнатиш ишларини жадаллаштиришга лозимлигига алоҳида тўхталди.
Туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарруҳ Гиясов ҳудуд профилактика инспекторлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда аввало шахсий масъулиятни ошириш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёшлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.
- Ҳудудимизда 34 та кўпқаватли уйлар мавжуд бўлиб, 5590 нафар аҳоли истиқомат қилади, дейди “Гулистон” маҳалласи профилактика катта инспектори, майор Мирвоҳид Чоршанбиев. – Маҳалламизни “сариқ” тоифадан “яшил”га олиб чиқиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Хусусан, маҳалла еттилиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан профилактик ишларни кучайтирганмиз.
Тадбирда маҳалла раислари ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш, профилактик ишлар самарадорлигига эришиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.