Ичкиликбозлик инсонни маънавий ва ақлий жиҳатдан таназзулга олиб борувчи оғир иллат ҳисобланади. У кўплаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлади.
Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳит яратиш доирасида ичкиликбозликка қарши манзилли ишлар олиб борилмоқда. “Дилобод” маҳалласида Чилонзор тумани ИИО раҳбарияти иштирокида профилактик тадбир ўтказилиб, ичкиликка ружу қўйган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилувчиларни аниқлаш, ҳисобга олиш, даволаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Айрим фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлари назоратга олинди.