16 Январ 2026 йил 1970

Пойтахт ИИББ да “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда. Зеро, Юртини ҳимоя қилиш, халқ тинчлиги ва осойишталикни таъминлаш йўлини танлаган ҳар бир шахс Ватан ҳимоячиси саналади.

Сана муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган байрамда бош бошқарма ва қуйи тизимлар раҳбарияти, шахсий таркиби ва фахрийлар иштирок этди.

Бош бошқарма раҳбарияти сўзга чиқиб мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, юрт осойишталигини сақлашда куч тузилмаларининг муҳим бўғинларидан бири – ички ишлар органлари ходимларининг вазифаси юксак эканлигини алоҳида таъкидлади. Тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳар бир ходим Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни олий бурчи деб биладиган, барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун йўналтирилган профессионал тузилмаган айланаётганлиги эътироф этилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош бошқарма раҳбарининг буйруғи билан хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган, фаол ходимларга идоравий мукофотлар берилди. Ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ходимларга навбатдан ташқари махсус унвонлар ҳам тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирининг ҳамда бош бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан мукофотланган ходимларга идоравий кўкрак нишонлари, махсус унвонлар ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Тадбир сўнгида Тошкент шаҳар ИИББнинг “Ниҳол” жамоаси томонидан саҳналаштирилган бадиий чиқишлар ва ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар янгради.

Барча янгиликлар

Text to speech