"Пайшанба" профилактика куни муносабати билан, Янгиҳаёт тумани 332-сонли умумтаълим мактабида Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ХПБ ХҚМБ катта инспекторлари Р.Т. Бинали ҳамда капитан Х.Х. Бойқўзиева иштирокида мактаб ўқувчи қизлари билан “Эрта туғруқнинг олдини олиш” мавзусида профилактик йиғилиш ташкил этилди.
Учрашув давомида ўқувчи қизларга ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эрта никоҳ ва эрта ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари, она ва бола саломатлигига таъсири ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қизларга ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиш, таълимга жиддий эътибор қаратиш, ҳаётда тўғри қарорлар қабул қилиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш давомида мутахассислар томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг келажаги учун билим ва тарбиянинг аҳамияти ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.