12 Феврал 2026 йил 118

Пайшанба — профилактика куни

Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида, таълим муассасаларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳамкор ташкилотлар ролини кучайтириш доирасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан кенгайтирилган учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари А. Очилов, туман ҲПБ инспектор-психологлари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъул ходимлари, тумандаги 32 та умумтаълим мактаби раҳбарлари ҳамда 32 нафар чақириққача бошланғич таълим раҳбарлари билан очиқ мулоқот олиб борилди.

Муҳокама жараёнида мактабларга бириктирилган инспектор-психологлар билан ҳамкорликда, чақириқгача бошланғич таълим раҳбарлари иштирокида ҳар куни “Хавфсиз таълим” тадбири доирасида “Тиғ” ва “Давомат” тадбирларини ўтказиш, мунтазам дарс машғулотларига келмаётган ўқувчиларни таълимга қайтариш, шунингдек уларнинг ота-оналарига қонуний тартибда чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тарбияси оғир, мактаб ички рўйхатида турувчи ўқувчиларни ижобий томонга йўналтиришда барча бирдек масъул экани, уларга тўғри йўл кўрсатиш мақсадида махсус муассасаларга ташрифлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазаларга тўлиқ жавоблар берилди.

Ёшлар хавфсизлиги ва таълимдаги тартиб — доимий эътибор марказида.

© Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати | Расмий канали

Барча янгиликлар

Text to speech