25 Феврал 2026 йил 191

ЎзДЖТУда таълим муассасаларида хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Таълим муассасасида хавфсиз муҳитни шакллантириш, педагог ва ходимларнинг ҳуқуқий, психологик масъулиятини ошириш масалалари” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда олий таълим тизимида соғлом маънавий муҳитни таъминлаш, педагогларнинг касбий этикаси ва шахсий намунасини мустаҳкамлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Давра суҳбатида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бошлиғи, подполковник Норматова Ширин Aбдулнабийевна жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактик ишлар самарадорлигини ошириш масалаларига тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Муҳиддинова Феруза Aбдурашидовна таълим муассасаларида касбий этика, қонунчилик талаблари ҳамда педагог ходимларнинг жавобгарлиги юзасидан атрофлича маълумот берди.

Шунингдек, тадбирда Учтепа тумани “Ҳазрат Умар” жоме масжиди имом-хатиби сўзга чиқиб жамиятда одоб-ахлоқ, ўзаро ҳурмат ва маънавий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Давра суҳбати педагог ва ишчи ходимлар орасида масъулият, ҳурмат ва профессионал маданиятни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Барча янгиликлар

Text to speech