26 Июл 2025 йил 412

Ойлик жараёнига назар. Миробод тумани

Юртбошимиз томонидан жорий йил бошида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қабул қилган қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил амалга оширилмоқда. Ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида белгиланган чора-тадбирларни самарали ташкиллаштириш мақсадида 15 июлдан 15 августга қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида пойтахт ИИББ ҳудудий тузилмаларида манзилли ишлар давом эттирилмоқда.
Бу борада Миробод тумани ИИО ФМБ шахсий таркиби томонидан олиб борилаётган ишлар самараси қуйидагиларни кўрсатмоқда. Биргина туман ИИО ФМБ профилактика инспекторлари томонидан 69 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Шундан, 21 та ободонлаштириш қоидаларини бузиш; 9 та майда безорилик; 4 та диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш, тарқатиш; 6 та жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш; 14 та ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича 15 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Жиноят содир этишга мойил деб топилган 45 нафар шахсларнинг бевосита яшаш манзилларига борилиб, якка тартибда тушунтириш-профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари 39 та маҳаллада, 49 та корхона ва ташкилотларда, 26 та аҳоли гавжум жамоат жойларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Огоҳлик ва ҳушёрликка чақирувчи суҳбатлар ўтказилиб, йиғилганларга буклет ва флаерлар тарқатилди.
Суҳбатларда бугунги кунда глобал муаммога айланиб бораётган гиёҳвандлик балоси, ижтимоий тармоқларда уларни тарқатиш орқали катта пул топишга чақириқлар ҳамда киберфирибгарлик, кибертаҳдидларга қарши курашиш каби мавзуларга кенг ўрин берилди. Фуқароларни ҳушёрлик ва огоҳликка чақириш билан бирга ойликда фаол қатнашиш, ҳар бир жиноят, ҳуқуқбузарлик ҳамда қонунбузилишларига лоқайд бўлмаслик, бундай ҳолатлар аниқланганда, ички ишлар органлари ёки маҳалла профилактика инспекторларини зудлик билан хабардор қилиш кераклиги таъкидланди. Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech