4 Июл 2025 йил 1911

“Осойишталик – умумий масъулиятимиз”

Яккасарой туманида “Долзарб 90 кун” ва “Хавфсиз тун” ойлиги доирасида жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Туман Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган тунги сафланиш тадбирида туман прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Шунингдек, «Дилбулоқ» маҳалласида ўтказилган мулоқотда “Маҳалла еттилиги” вакиллари билан бирга, Президентнинг 2025 йил 3 январидаги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирлар давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, фуқароларнинг осойишта ҳаётини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Таъкидландики, осойишталик фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг эмас, балки жамиятнинг ҳар бир аъзосининг умумий бурчи ва масъулиятидир.

Барча янгиликлар

Text to speech