27 Июл 2022 йил 1585

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб бораётган профилактик ишлари ҳақида

Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мунтазам равишда профилактик тадбирларни амалга оширишмоқда. Профилактика инспекторлари олдида турган асосий вазифалардан бири, профилактик ҳисобда турган шахслар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари такрорланмаслигини олдини олишдир. Олмазор туманидаги 59 та маҳаллаларда 140 та профилактика инспекторлари хизмат олиб боришади. Ҳар бирига маълум миқдорда ҳисобда турган шахслар бириктирилган. Жорий йил бошидан 2783 нафар фуқаро ҳисобга олинган бўлиб, шундан 1600 нафари яшаш жойи бўйича юборилган.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида ички ишлар органлари ходимлари ҳисобда турган шахслар билан учрашиб, уларнинг оилавий шароити, қандай муаммоларга дуч келаётганлиги ўрганилиб, улар содир этиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатлари олди олинди. Ҳар бири билан алоҳида профилактик ишлар олиб борилди. Ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида рўйхатда турган шахслар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар сезиларли даражада камайганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

Барча янгиликлар

Text to speech