Олмазор тумани ИИО ФМБ раҳбарияти Тошкент Давлат Техника Университети талабалари билан учрашув ўтказди
Учрашувнинг асосий мақсади — олий таълим муассасаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи дори препаратлари тарқалишининг олдини олиш, уларнинг оғир оқибатлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.
Шунингдек, учрашув давомида бугунги кунда долзарб бўлиб турган Кибер жиноятларга қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Мазкур тарғибот тадбири ёшлар онгида ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш, уларни салбий иллатлардан огоҳ этиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилди.