“Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида Яккасарой туманидаги 160-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари учун тадбир ташкил этилди.
Учрашувда туман ИИО ФМБ масъул ходимлари сўзга чиқиб, ёшларга ижтимоий тармоқлар орқали мўмай даромадли иш дея таклиф этилаётган гиёҳванд моддалар савдосига аралашиб қолмаслик, бундай ҳолатларнинг гувоҳи бўлганда эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол хабар бериш лозимлигини қайд этишди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида ўтказилиб келинмоқда.