6 Август 2025 йил 666

ЭЪЛОН

Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини самарадорлигини ошириш мақсадида, мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 7 август (пайшанба) куни жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда пробация хизмати фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар ва ходимлар мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаевнинг шахсий қабули ўтказилади.

Фуқароларни навбатда кутиб қолишини олдини олиш ва уларнинг мурожаатларини сифатли қабул қилиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан (Тошкент вилоятидан ташқари) келган фуқаролар учун соат 10:00дан 14:00 га қадар, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан келган фуқаролар учун 14:00 дан кейин ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ўтказилади.

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62.

Барча янгиликлар

Text to speech