Туман ИИО ФМБ раҳбари, полковник Маҳкам Вафоевнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви туманда жойлашган 246-ўрта мактаб биносида ўтказилди.Унда ёшларнинг бугунги кундаги муаммолари, қизиқишлари, таълим олиши, иш билан бандлиги, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган мазкур учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар диққат билан тингланиб, уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Суҳбат чоғида М.Вафоев ёшларга яратилаётган имкониятлар, ўз истеъдодларини намоён этишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунга итоаткорлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва турли салбий иллатлардан йироқ бўлишлари муҳимлиги таъкидланди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар. Шунингдек, суҳбат чоғида айрим ёшларга фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бу каби ёшларнинг ваколатли раҳбарлар билан очиқ мулоқотлари уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиш билан бирга қонун устуворлигига ишончини мустаҳкамлайди.